locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Волфсбург\" Кристиан Эриксеннинг ҳолати бўйича расмий баёнот берди

Клуб ҳозирча Эриксеннинг майдонга қачон қайтиши бўйича аниқ муддатни эълон қилмаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Германиянинг "Волфсбург" клуби ярим ҳимоячи Кристиан Эриксеннинг соғлиги юзасидан расмий маълумот берди.

Клуб баёнотига кўра, даниялик футболчи айни пайтда ўзини яхши ҳис қилмоқда ва тикланиш жараёнини ватани Данияда индивидуал дастур асосида давом эттиради. "Волфсбург" Эриксен ҳамда унинг шифокорлари билан доимий алоқада бўлиб туришини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Эриксен июн ойида Дания ва Украина терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви вақтида ҳушини йўқотиб йиқилганди. Футболчига зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган ва кейинчалик унинг аҳволи барқарор экани тасдиқланган.

Клуб ҳозирча Эриксеннинг майдонга қачон қайтиши бўйича аниқ муддатни эълон қилмаган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг