Волейбол бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда
Чемпионат баҳслари шу йилнинг 16-февралига қадар давом этади.
Фото: Спорт вазирлиги
Самарқанд шаҳридаги Ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактабида волейбол бўйича катталар (эркаклар) ўртасида Ўзбекистон чемпионати (Олий лига II-тур ўйинлари) ўтказилмоқда.
Мусобақада АДТИ (Андижон), АГМК, ИИВ Академияси, Road Patrul, Суғдийона кончи (Навоий), БухДПИ (Бухоро), ТерДУ (Сурхандарё), СамДПИ (Самарқанд), Узтелеком (Тошкент) каби жами 9 та жамоалар қизғин ва муросасиз ўйинларни намойиш этмоқда.
Чемпионат баҳслари шу йилнинг 16-февралига қадар давом этади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист