Воҳа дербиси: «Машъал» тарихий марра остонасида
Ўзбек футболидаги энг кучли рақобатлардан бири — Воҳа дербиси: “Машъал” – “Шўртан”
Бу нафақат жамоалар учун, балки бутун Қашқадарё мухлислари учун катта аҳамиятга эга бўлган учрашув. Эртага, 11 сентябр куни Ғузор шаҳридаги “Шўртан” марказий стадионида “Машъал” ва “Шўртан” баҳс олиб борадилар. Бу тўқнашув Суперлиганинг 21-туридаги ҳаёт мамот курашига тенг 6 очколик ўйин сифатида қаралмоқда.
“Машъал”нинг Суперлига статистикаси
“Машъал” жамоаси шу пайтга қадар Суперлигада 558 учрашувда майдонга тушган. Шу ўйинларда:
•219 ғалаба
•104 дуранг
•235 мағлубият
Шу билан бирга, рақиблар дарвозасига 690 гол киритиб, ўз дарвозасидан 763 тўп ўтказиб юборган. Бу рақамлар клубнинг тарихидаги кўп йиллик барқарор иштироки ва оғир баҳсларини ёрқин акс эттиради.
Расмий учрашувлар статистикаси
“Машъал” умумий ҳисобда 1106 расмий ўйинда майдонга тушган ва эртаги дерби жамоа учун 1107-ўйин бўлади. Суперлигада эса 559-учрашув қайд этилади. Шу боис дерби нафақат мухлислар, балки клубнинг расмий статистикаси учун ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Эртаги баҳс “Машъал” учун янги босқич бўлиши мумкин. Агар ғалаба қозонилса, клуб:
•Суперлигада ўзининг 220-ғалабасига эришади.
•Расмий учрашувларда эса 525-ғалабани нишонлайди.
•Шунингдек, Суперлига тарихидаги 691-гол ва умумий расмий баҳслардаги 1752-гол қайд этилиши эҳтимоли катта.