Влаховичга қайси клублар қизиққанлиги маълум бўлди
Душан "Ювентус"ни эркин агент сифатида тарк этиши мумкин.
ФОТО: Getty images
Инсайдер Фабрицио Романо "Ювентус" ҳужумчиси Душан Влахович атрофидаги вазият ҳақида маълумот берди.
Манба маълумотига кўра, футболчига учта топ-клуб қизиқиш билдирган. Влаховични "Милан", "Бавария" ва "Барселона" ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилган.
Бироқ ҳозирча ҳеч қандай илгарилаш йўқ. Ҳужумчи ёзда шартномаси тугагандан сўнг, "Ювентус"ни эркин агент сифатида тарк этиши мумкин.
Бу мавсум А Серияда Душан Влахович "Ювентус" сафида 13 учрашув ўтказди. Ушбу ўйинларда у учта гол урди ва битта голли пас муаллифи бўлди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист