locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Влахович жароҳат олди ва номаълум муддатга сафдан чиқди

«Ювентус» ҳужумчиси А Сериянинг 13-турида майдонни эрта тарк этганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Влахович жароҳат олди ва номаълум муддатга сафдан чиқди
ФОТО: Getty Images

«Ювентус» ҳужумчиси Душан Влахович жароҳати туфайли узоқ муддат майдонга чиқа олмаслиги мумкин. Бугун, 1 декабрь куни туринликлар клуби расман сербиялик футболчида жароҳат аниқланганини маълум қилди.

Жамоа баёнотига кўра, Влаховичнинг чап оёғидаги узун олиб кирувчи мушакнинг мушак-пай бирикмасида жиддий шикастланиш бор. Одатда бундай жароҳатлар узоқ тикланишни талаб қилади.

Футболчи А Серия 13-туридан ўрин олган «Ювентус» — «Кальяри» учрашувида жароҳат олган эди. 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган ўша баҳсда ҳужумчини 31-дақиқадаёқ алмаштиришга тўғри келган.

Бундай жароҳатларда тикланиш муддати одатда уч ойдан беш ойгача давом этади. Яқин кунларда ўтказиладиган қўшимча тиббий текширувлар Душан Влаховичнинг даволаниш режасини аниқлаб беради.

Унда жараённи консерватив усулда давом эттириш ёки жарроҳлик амалиётининг зарурлиги масаласи ҳам кўриб чиқилади. Сербиялик футболчининг майдонга қайтиш санаси текширувлар натижаси ва соғайиш динамикасига қараб белгиланади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг