locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Влахович янги шартнома учун талабини оширди

Хабарларга кўра, сербиялик футболчи аввал сўраган 4 миллион евро ўрнига энди 8 миллион евролик имзо бонусини талаб қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

"Ювентус" ҳужумчиси Душан Влахович клуб билан янги шартнома борасидаги музокараларда имзо бонуси бўйича талабини кескин оширди.

Хабарларга кўра, сербиялик футболчи аввал сўраган 4 миллион евро ўрнига энди 8 миллион евролик имзо бонусини талаб қилмоқда. Бу эса томонлар ўртасидаги музокараларни янада мураккаблаштирган.

"Ювентус" эса молиявий сиёсасини ўзгартирмоқчи эмас. Турин клуби Влаховичнинг маошини камайтириш эвазига янги шартнома таклиф қилмоқда, бироқ футболчи буни юқори миқдордаги имзо бонуси билан қоплашни истамоқда.

Агар яқин вақт ичида келишувга эришилмаса, Влахович ёзги трансфер ойнасида "Ювентус"ни тарк этиши мумкин. Унинг ҳолатини Европанинг бир нечта топ-клублари кузатиб бормоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг