Влахович «Милан»га ўтишни хоҳламоқда
Фото: Getty Images
“Ювентус” ҳужумчиси Душан Влахович фаолиятини “Милан”да давом эттиришини хоҳламоқда. Бу ҳақда Football Italia хабар берди.
Манбага кўра, футболчи Англия премьер-лигасига ўтишдан воз кечишга тайёр.
Аввалроқ серб футболчисини “Манчестер Юнайтед”, “Челси” ва “Арсенал” клублари билан боғлашган эди. Влаховичнинг “Ювентус” билан тузган шартномаси 2026 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 35 миллион еврога тенг.
Ўтган мавсумда у 44 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол ва 5 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Баҳром Бобонов
Редактор