Влахович «Бешиктoш»га ўтишга рози бўлди – Романо
«Ювентус»ни эркин агент мақомида тарк этган ҳужумчи Душан Влахович «Бешиктoш»га ўтишга розилик берди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғида хабар берди.
Аввалроқ италиялик журналист Николо Скира сербиялик ҳужумчи Туркия клубига ўтиш арафасида турганини маълум қилганди. Романонинг қўшимча қилишича, агар барча маъмурий масалалар ҳал этилса, 26 ёшли футболчи яқин 48 соат ичида Истанбулга йўл олиши мумкин.
Қайд этилишича, Влахович Туркияга кўчиб ўтиш учун Саудия Арабистони клубларидан бирининг таклифини рад этган.
Ўтган мавсумда Влахович барча турнирларда 23 та учрашувда иштирок этиб, 10 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ҳужумчининг бозор қиймати 35 миллион еврога баҳоланмоқда.