locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Влахович «Бавария»га ўтиши мумкин

Сербиялик форвард "Ювентус"дан кетиш эҳтимоли бор.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Влахович «Бавария»га ўтиши мумкин
ФОТО: Getty images

“Ювентус” ҳужумчиси Душан Влахович фаолиятини Германияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар берди.

Манба хабарига кўра, сербиялик футболчига “Бавария” қизиқиш билдирмоқда. Мюнхен клуби ҳужумчининг трансферини кўриб чиқишга тайёр.

Фақатгина “Ювентус” Влахович билан шартномани узайтирмаса, томонлар музокарага киришиши мумкин.

Немис клуби Влаховични Харри Кейнга ўринбосар, шунингдек, ижара муддати тугагач “Челси”га қайтиши кутилаётган Николас Жексоннинг ўрнига номзод сифатида кўрмоқда.

Жорий мавсумда Душан Влахович “кекса синьора” сафида барча турнирларда 18 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг