Владимир Козак фаолиятини «Нефтчи»да давом эттиради
Sports24.uz сайтига маълум бўлишича, 32 ёшли футболчи “Нефтчи” билан келишувга эришган.
ФОТО: Getty images
Ўзбекистонлик яримҳимоячи Владимир Козак фаолиятини Қирғизистонда давом эттиради.
Sports24.uz сайтига маълум бўлишича, 32 ёшли футболчи “Нефтчи” билан келишувга эришган. Яқинда қўчқор-оталикларни ўзбекистонлик мутахассис Дмитрий Ан қабул қилиб олганди.
Янги мутахассис аллақачон таркибни кучайтириш йўлида сифатли легионерларни "Нефтчи"га таклиф қилиш ишларини бошлаб юборган. Дастлабки келишув Козак бўлди.
Владимир фаолияти давомида “Пахтакор”, “Локомотив”, “Динамо”, “Навбаҳор” ва бошқа жамоаларда сурган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист