locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Витсел фаолиятини Ла Лигада давом эттиради

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Витсел фаолиятини Ла Лигада давом эттиради
Фото: Getty Images

“Атлетико”нинг собиқ яримҳимоячиси Аксел Витсел фаолиятини яна Ла Лигада давом эттиради.

Бу ҳақда журналист Саша Таволйери хабар бермоқда.

Манбага кўра, бельгиялик футболчининг навбатдаги жамоаси “Жирона” клуби бўлади. Испан клуби футболчига икки йиллик шартнома таклиф қилди.

Аввалроқ унга “Удинезе” жиддий қизиқиш билдирган ва бир йиллик битим таклиф қилган эди. 36 ёшли футболчи эса А Серияга клуби билан музокараларни тўхтатишга қарор қилганди.

Маълумот учун, Витсел ўтган мавсум барча турнирларда, 22 та ўйин ўтказиб, битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 2 миллион еврога баҳоланмоқда.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг