Витсель: «Бельгияни ёрқин келажакда кутиб турибди»
Аксель Испанияга қарши баҳс ҳақида фикр билдирди.
ФОТО: Getty images
Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Аксель Витсель миллий жамоанинг келажаги ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Бельгияликлар 2026 йилги жаҳон чемпионатининг чорак финалида Испанияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди.
«Эҳтимол, турнирни бироз эҳтиёткорлик билан бошладик. Аммо мусобақа давомида ўйинимиз тобора яхшиланди. Менимча, айнан шу жиҳатни ушбу жаҳон чемпионатидан олишимиз керак. Мен жамоамиз келажагидан хавотирда эмасман. Бизни ёрқин келажак кутиб турибди», — деди Витсель ФИФА расмий сайтига.
Испанияга қарши учрашув 37 ёшли ярим ҳимоячи учун Бельгия терма жамоаси сафидаги 140-ўйин бўлди. Бу вақт давомида 12 та гол урган ва 8 та голли узатмани амалга оширган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист