locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Виталий Галат: Пенальтилар борасида хавотирлар борлигини инкор этмайман

Мутахассис клуб матбуот хизматига интервью берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Виталий Галат: Пенальтилар борасида хавотирлар борлигини инкор этмайман
Фото: Нефтчи ПФК

Суперкубок учрашувидан сўнг “Нефтчи” жамоаси дарвозабонлар мураббийи Виталий Галат билан интервью

— Аввалом бор Суперкубок баҳсидаги ғалаба билан табриклаймиз. Қўлга киритилган соврин сизда қандай ҳис туйғуларни уйғотди?
— Табрик учун раҳмат. Барчани ушбу ғалаба билан муборакбод этаман. Суперкубок жуда аҳамиятли соврин. Шунинг учун ғалабадан кейин қувонч ва ғурур туйғусини бошдан кечирдим

— Шогирдларингизни ушбу муҳим учрашувга руҳлантириш ишлари қандай кечди?
— Тажрибали футболчиларни руҳлантириш учун унчалик далда керак эмас, деб ўйлайман. Улар майдонда фақат ишонч билан ҳаракатланишларига ишора қиламан

— Кубок ўйини олдидан хавотирлар бўлганми?
— Пенальтилар борасида хавотирлар борлигини инкор этмайман. Чунки "Пахтакор" билан ўйиндан олдин пенальтиларни кимлар ва қандай ижро этишини ўрганиб чиққан эдик

— Суперкубок баҳсидан сўнг энг яхши ўйинчиларни айтиб бера оласизми?
— Бутун жамоамиз қўйилма-қом ўйин кўрсатди. Аммо баъзи бир хавфли вазиятларда Ботирали Эргашев дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолди

— Андижон ўйингоҳидаги муҳит ҳақида ва мухлисларга тилакларингизни билдириб ўтсангиз
— Мухлисларимизга чексиз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Чунки улар ўйин олдидан ва ундан сўнг ажойиб байрамона муҳитни яратдилар. Мухлисларимизга соғлик саломатлик, жамоамизга эса доимий ишонч билдиришларини тилайман.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг