locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Висса «Ньюкасл»га ўтишни хоҳламоқда

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Висса «Ньюкасл»га ўтишни хоҳламоқда
Фото: Getty Images

“Брентфорд” ҳужумчиси Йоан Висса фаолиятини “Ньюкасл”да давом эттиришни мақсад қилган. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, футболчи клуб раҳбариятидан уни қўйиб юборишини сўраган. "Ньюкасл" 28 ёшли ҳужумчи трансфери учун "Брентфорд"га 35 миллион фунт стерлинг ва 5 миллион фунт стерлинглик бонус таклиф қилган.

“Ҳаккалар” ҳам трансфер ойнаси якунига қадар Висса билан келишувга эриша олишига ишонмоқда. Томонлар музокараларни давом эттирмоқда.

Йоан ўтган мавсумда Англия Премьер-лигасида 35 та ўйинда иштирок этиб, 19 та гол урди ва 4 та голли узатма берди/

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг