locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Виржил ван Дейк Англия Премьер-лигасида мутлақ рекорд ўрнатди

«Ливерпул» ҳимоячиси АПЛнинг ўтган мавсумида тўлиқ майдонда ҳаракат қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Ливерпул» ҳимоячиси ва сардори Виржил ван Дейк Англия Премьер-лигаси тарихида ўзига хос янги рекорд ўрнатди. Тажрибали футболчи 34 ёш ва 320 кунлигида АПЛнинг 2025/2026 йилги мавсумидаги барча ўйинларни бирор дақиқа дам олмасдан тўлиқ ўтказган турнир тарихидаги энг ёши катта ўйинчига айланди.

Нидерландиялик ҳимоячи якунланган мавсумда чемпионатнинг барча 38 та учрашувида майдонда саф тортди. Ван Дейк жорий мавсумда барча турнирларни қўшиб ҳисоблаганда жами 55 та ўйинда иштирок этиб, нафақат ҳимояда, балки ҳужумда ҳам фаоллик кўрсатди. У рақиблар дарвозасига 8 та гол уришга ҳамда 3 та голли узатмани амалга оширишга муваффақ бўлди.

Ҳимоячининг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган бўлиб, нуфузли Transfermarkt портали унинг айни пайтдаги бозор қийматини 18 миллион евро деб баҳоламоқда.

Мавсум якунларига кўра, «Ливерпул» жамоаси турнир жадвалида бешинчи ўринни банд этди ва келгуси мавсумда нуфузли УЕФА Чемпионлар Лигаси турнирида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Ван Дейкнинг бундай барқарор ва ишончли ўйини жамоанинг муваффақиятида ва евроқубоклар йўлланмасини нақд қилишида бош омиллардан бири бўлди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг