locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Виржил ван Дейк: «Англия Кубогидан чиқиб кетиш биз учун оғир зарба бўлди»

«Ливерпул» сардори «Ман Сити»дан учралган мағлубият ҳақида гапирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Ливерпул» жамоаси сардори Виржил ван Дейк Англия Кубоги чорак финали доирасида «Манчестер Сити»дан учралган йирик мағлубиятдан (0:4) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Буни қабул қилиш жуда оғир. Майдоннинг ўзида туриб бундай натижани тан олиш биз учун ниҳоятда мушкул бўлди. Бугун оғир кунни ўтказдик ва мухлисларимиздан узр сўрайман. Бутун масъулият жамоанинг зиммасида. Вазирят қанчалик мураккаб бўлмасин, биз бирдамликни сақлашимиз шарт. Англия Кубогини тарк этишимиз бизга қаттиқ зарба бўлди, чунки ўйиннинг маълум қисмига қадар ҳаммаси жойида эди», — дея таъкидлади ван Дейк.

Тажрибали ҳимоячи жамоанинг зич графиги ҳақида ҳам тўхталиб ўтди:

«Ҳозирги ҳолатда фақат ўз номимдан гапира оламан: бу мағлубиятни ҳазм қилиш қийин. Бироқ реаллик шундаки, ҳафта ўртасида бизни ўта кучли ва ғалабага ташна «Пари Сен-Жермен»га қарши баҳс кутмоқда. Шунингдек, олдинда «Фулҳэм» билан ҳам мураккаб ўйин бор. Бизни осон бўлмаган давр кутмоқда».

Эслатиб ўтамиз, Англия Кубоги яримфинал жуфтликларини аниқлаб берувчи қуръа ташлаш маросими бугун, 5 апрел куни бўлиб ўтади. Мусобақанинг яримфинал учрашувлари 25 ва 26 апрел кунлари Лондоннинг афсонавий «Уэмбли» стадионида ўтказилиши режалаштирилган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг