locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Виртц — Kicker талқинига кўра Германияда йил футболчиси

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Виртц — Kicker талқинига кўра Германияда йил футболчиси
Фото: Getty Images

“Ливерпуль” яримҳимоячиси Флориан Виртц Kicker нашри томонидан спорт журналистлари ўртасида ўтказилган йиллик сўровномада Германиянинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Номзодлар орасида Германия паспортига эга бўлган футболчилар, шунингдек, Бундеслигада ўйнаётган исталган миллат ўйинчилари бўлиши мумкин эди.

Сўров натижаларига кўра, “Байер”нинг собиқ ҳавбеки 191 та овоз олди. “Бавария”нинг франциялик вингери Майкл Олисе 81 овоз билан иккинчи ўринни эгаллади. “Штутгарт”нинг германиялик ҳужумчиси Ник Волтемаде 71 овоз билан учинчи поғонадан жой олди.

Ўтган мавсумда 22 ёшли Виртц барча турнирларда 45 та ўйин ўтказиб, 16 та гол урган ва 15 та голли узатмани амалга оширган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг