Виниусиус «Реал»ни тарк этишга тайёр. «ПСЖ» футболчини кузатмоқда — El Nacional
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Виниусиус Жуниор шартномасини узайтириш масаласи апрел ойига қадар ҳал этилмаса, жамоани тарк этишга тайёр эканини клуб раҳбариятига маълум қилган. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, бразилиялик футболчига Франциянинг «Пари Сен-Жермен» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Қайд этилишича, Виниусиус йилига тахминан 30 миллион евро миқдорида маош олишни истамоқда.
Виниусиус Жуниор 2018 йилда Бразилиянинг «Фламенго» клубидан 45 миллион евро эвазига «Реал» сафига келиб қўшилган. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 31 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 11 та голли узатма амалга оширди.
Футболчининг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, Виниусиуснинг ҳозирги бозор қиймати 150 миллион еврани ташкил этади.