Винисиуснинг “Real Madrid”даги янги маоши маълум бўлди
26 ёшли ҳужумчининг “Real Madrid” билан амалдаги шартномаси 2027-йилда якунланади.
Фото: Getty Images
“Real Madrid” ҳужумчиси Винисиус Жуниор клуб билан шартномасини узайтиришга розилик билдирган. Манбага кўра, томонлар ўртасида ўтказилган сўнгги учрашув музокараларда бурилиш ясаган.
Мадрид клуби бразилиялик футболчига йилига 24 миллион евро ва қўшимча бонусларни ўз ичига олган шартнома таклиф қилган. Винисиус ушбу молиявий шартларни маъқуллаган. Аввалги таклиф йилига тахминан 22 миллион еврога тенг эди ва футболчини қониқтирмаган эди.
26 ёшли ҳужумчининг “Real Madrid” билан амалдаги шартномаси 2027-йилда якунланади. Аввалроқ унинг вазиятини “Arsenal” кузатиб бораётгани ва футболчини ўз трансфер мақсадларидан бири сифатида кўраётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Насрулло Каримов
Журналист