Винисиус Жуниор жаҳон чемпионатидан сўнг ташқи қиёфасини ўзгартирди
Бразилия терма жамоаси ва "Реал Мадрид" ҳужумчиси Винисиус Жуниор 2026-йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг юз қиёфасини ўзгартирувчи эстетик муолажадан ўтди. Футболчининг янги кўриниши ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Маълумотларга кўра, 26 ёшли футболчи Бразилиянинг Гояния шаҳридаги клиникада ийак қисмига юзни уйғунлаштириш (chin harmonisation) муолажасини қилдирган. Натижада унинг ийаги ва жағ чизиғи анча яққол кўриниш олган.
Винисиуснинг янги суратлари интернетда тез тарқалди. Айрим мухлислар футболчини илк қарашда танимаганини ёзган бўлса, бошқалар эса унинг янги имиджи муваффақиятли чиққанини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси 2026-йилги Жаҳон чемпионатини 1/8 финал босқичида тарк этган эди. Дам олиш таътилидан сўнг Винисиус Жуниор яқин кунларда "Реал Мадрид"нинг мавсумолди йиғинига янги қиёфада қўшилиши кутилмоқда.