locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Винисиус Жуниор руҳий муаммолар сабабли танаффус олган Роналд Араухони қўллаб-қувватлади

Уругвайлик ҳимоячи «Барселона»нинг сўнгги еттита ўйинини ўтказиб юборди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор майдондаги ашаддий рақобатни четга суриб, олижаноблик кўрсатди. AS нашрининг хабар беришича, бразилиялик футболчи руҳий соғлиғидаги муаммолар туфайли фаолиятида танаффус эълон қилган «Барселона» ҳимоячиси Роналд Араухога қўнғироқ қилиб, унга далда берган.

Чемпионлар Лигаси доирасидаги «Челси»га қарши ўйиндан (0:3) сўнг, Араухо руҳий ҳолати ёмонлашгани сабабли «Барселона»нинг барча мусобақалардаги сўнгги еттита учрашувини ўтказиб юборди. Клуб уругвайлик ҳимоячига тўлиқ тикланиши учун махсус таътил берган.

ОАВ маълумотларига кўра, Араухо маънавий қўллаб-қувватлаш топиш мақсадида Қуддус шаҳрига сафар уюштирган ва у ердаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилган.

Ушбу кутилмаган танаффусга қадар Араухо каталонияликлар таркибида муҳим ўрин тутар эди. Жорий мавсумда у 20 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган. Transfermarkt портали 26 ёшли ҳимоячининг бозор қийматини ҳозирда 25 миллион евро деб баҳоламоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг