Винисиус Жуниор: «Испания — Жаҳон чемпионати фаворитларидан бири, Ламин Ямал эса дунёнинг энг яхшиларидан»
Мадриднинг «Реал» клуби ҳамда Бразилия миллий терма жамоаси вингери Винисиус Жуниор бўлажак Жаҳон чемпионати арафасида «Барселона» ва Испания терма жамоаси ҳужумчиси Ламин Ямалнинг иқтидорига юқори баҳо берди.
«Испания Жаҳон чемпионати фаворитлари қаторига киради. Улар Европа чемпионлигини қўлга киритишди, бундан ташқари таркибларида Ламин Ямал бор. Ламин — айни дамда дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири саналади. Истаётганимиз-йўқми, мухлислар айнан у каби ўйинчиларнинг ҳаракатларини томоша қилиш учун чипта сотиб олишади», — деди Винисиус.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги Жаҳон чемпионати шу йилнинг ёзида уч мамлакат — АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтади. Аргентина терма жамоаси турнирнинг амалдаги ғолиби ҳисобланади. Қатарда ўтган 2022 йилги жаҳон биринчилиги финалида аргентиналиклар Франция билан куч синашган ва унда асосий вақт 3:3 ҳисобида якунланиб, пенальтилар сериясида Жанубий Америка вакиллари ғалаба қозонган эди (4:2).