locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Винисиус Жуниор Бразилия мухлисларига мурожаат қилди

Бразилия ЖЧ-2026 нимчорак финалида Норвегияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Винисиус Жуниор ЖЧ-2026 нимчорак финалида Норвегиядан учралган мағлубиятдан сўнг илк бор ижтимоий тармоқлар орқали мухлисларга мурожаат қилди.

"Сукут сақлаш адолатдан бўлмасди, аммо ўзимни қўлга олиш учун менга бир неча кун керак бўлди. Мундиал билан нимчорак финалдаёқ хайрлашиш жуда оғир. Биз бундан ҳам узоққа боришимиз мумкин бўлган жамоа эдик, аммо бунга эришолмадик. Мухлислардан узр сўрайман. Бир нарсага ваъда бераман — Бразилияни яна дунё чўққисига олиб чиқиш учун курашишда давом этаман."

Эслатиб ўтамиз, Бразилия ЖЧ-2026 нимчорак финалида Норвегияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди. Бу Бразилиянинг 2002-йилдан бери давом этаётган жаҳон чемпионлиги соғинчига яна бир бор нуқта қўйди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг