locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Винисиус яна севгилиси билан ажрашди

Жуфтлик ўзаро келишув асосида ажралишга қарор қилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор 27 ёшли бразилиялик блогер Виржиния Фонсека билан муносабатларини якунлади. Бу ҳақда CNN Brasil телеканали хабар бермоқда.

Манбага кўра, жуфтлик ўзаро келишув асосида ажралишга қарор қилган. Фонсеканинг вакили улар ўртасида ҳеч қандай жанжал ёки келишмовчилик бўлмаганини таъкидлаган.

Винисиус ва Виржиния аввал ҳам ажрашган, бироқ 2026-йил июль ойида муносабатларини қайта тиклаган эди. Орадан уч ой ўтиб, улар яна ажрашишди.

Маълумот учун, Винисиус 10-октябрь куни “Вильярреал”га қарши учрашувнинг 52-дақиқасида захирадан майдонга тушиб, 73-дақиқада рақибининг сочидан тортгани учун қизил карточка олди. “Реал” ушбу баҳсда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг