Винисиус Ямални ирқчиликка қарши курашга қўшилишга чақирди
Аввалроқ испаниялик мухлислар мусулмонларга нисбатан ножоиз ҳаракатлар қилганди.
ФОТО: Getty Images
Мадриднинг «Реал» клуби вингери Винисиус Жуниор ирқчилик муаммосига тўхталиб ўтди ва «Барселона» ҳужумчиси Ламин Ямални ушбу масалада фаол бўлишга чақирди.
Винисиус Жуниор бу муаммони мураккаб ва тез-тез такрорланиб турадиган жараён, деб атади. У Ламин Ямал ҳам бу курашни давом эттириши муҳимлигини таъкидлади.
Футболчининг сўзларига кўра, таникли ва бой шахслар маълум маънода ҳимояланган бўлсалар-да, оддий ва кам таъминланган инсонлар ирқчиликдан анча кўп азият чекмоқдалар.
«Мен Испания, Германия ёки Португалияни ирқчи давлатлар демоқчи эмасман, ирқчилар ҳар бир мамлакатда топилади. Агар биз биргаликда курашсак, умид қиламанки, бошқа ўйинчилар ва инсонлар бундан жабр кўришни тўхтатадилар», — дея ўз муносабатини билдирди Винисиус.
Насрулло Каримов
Журналист