Винисиус учун яна бир даъвогар клуб номи маълум бўлди - Бен Жейкобс
Аввалроқ "Арсенал" ҳам 26 ёшли футболчига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фото: Getty Images
Таниқли журналист Бен Жейкобснинг маълум қилишича, "Арсенал"дан ташқари Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби ҳам Мадриднинг "Реал" жамоаси вингери Винисиус Жуниорни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Манбага кўра, "Ал-Аҳли" бразилиялик футболчини Саудия Про-лигасининг асосий трансфер мақсадларидан бири сифатида кўрмоқда. Шу билан бирга, Винисиуснинг келажаги унинг "Реал" билан янги шартнома борасидаги музокараларига боғлиқ бўлиб қолмоқда.
Аввалроқ "Арсенал" ҳам 26 ёшли футболчига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ ҳозирча ҳеч бир клуб "Реал"га расмий таклиф билан чиқмаган.
Насрулло Каримов
Журналист