locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Винисиус трансфери амалга ошмади — Артета “Арсенал” ҳужумини кучайтирмоқчи

Испаниялик мутахассис жамоанинг олдинги чизиғида рақобатни оширадиган ва бир нечта позицияда ўйнай оладиган янги футболчи келишини истамоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Арсенал” бош мураббийи Микел Артета ёзги трансфер ойнаси якунланишидан олдин ҳужум чизиғини яна бир футболчи билан кучайтирмоқчи. The Touchline маълумотига кўра, лондонликлар “Реал Мадрид” вингери Винисиус Жуниорни қўлга киритиш бўйича муваффақиятсиз уринишдан сўнг бошқа вариантларни кўриб чиқмоқда.

Манбага кўра, Артета Винисиус трансфери амалга ошмаганига қарамасдан, ҳужумкор футболчи харид қилиш режасидан воз кечмаган. Испаниялик мутахассис жамоанинг олдинги чизиғида рақобатни оширадиган ва бир нечта позицияда ўйнай оладиган янги футболчи келишини истамоқда.

Ҳозирча “Арсенал” айнан қайси футболчини асосий трансфер мақсади сифатида белгилагани маълум қилинмаган. Шунингдек, клубнинг янги ҳужумчи учун қанча маблағ сарфлашга тайёр экани борасида ҳам аниқ маълумот йўқ.

Маълумот учун, “Арсенал” янги мавсумдаги илк расмий учрашувида “Манчестер Сити”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Лондонликлар 21-август куни Англия Премьер-лигасидаги янги мавсумни “Ковентри”га қарши уй учрашуви билан бошлайди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг