Винисиус «Реал» билан янги шартнома бўйича келишувга эришди
Янги шартнома асосида, бразилиялик юлдуз Мбаппедан камроқ маош олади.
ФОТО: Getty Images
Мадриднинг «Реал» клуби қанот ҳужумчиси Винисиус Жуниор клуб билан янги узоқ муддатли шартнома борасида келишувга эришди. Томонлар фақат сўнги деталларни келишиб олишлари қолди. Бу ҳақда Sky Sports журналисти Флориан Плеттенберг ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди.
Манба берган маълумотга кўра, Винисиус билан шартнома узайтирилганидан кейин ҳам, «қаймоқранглилар» ҳужумчиси Килиан Мбаппе «қироллик клуби»нинг энг кўп маош олувчи футболчиси бўлиб қолади.
Аввалроқ ОАВда Винисиус амалдаги шартномасига кўра йилига 25 миллион евро, Мбаппе эса 32 миллион евро маош олиши ҳақида хабар берилган эди. Бразилиялик футболчининг ҳозирги келишуви 2027 йилнинг ёзида якунига етади.
Насрулло Каримов
Журналист