locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Винисиус «Реал» билан шартномасини узайтиришга яқин турибди - AS

Бразилиялик вингер Арбелоа қўл остида ўзини бахтли ҳис қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби қанот ҳужумчиси Винисиус Жуниор жамоага Альваро Арбелоа бош мураббий этиб тайинлангандан сўнг, ўзини яна клубнинг муҳим ўйинчиси сифатида ҳис қилмоқда. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, футболчи агентларининг «қироллик клуби» билан амалдаги шартномани узайтириш бўйича музокаралари танаффуссиз давом этмоқда. Томонларнинг ҳеч бири 2027 йилнинг ёзида якунга етадиган меҳнат келишувини узайтириш зарурлигига шубҳа қилмаяпти.

Ҳатто, клуб ичидаги бразилиялик вингернинг келажагига танқидий назар билан қараган шахслар ҳам унинг сўнгги ўйинларда намоён этаётган юқори савиядаги футболини эътироф этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Винисиус 2018 йилнинг ёзидан буён «қаймоқранглилар» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда ҳужумчи барча турнирлар доирасида 37 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 11 та самарали узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг айни дамдаги бозор қиймати 150 миллион еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг