Винисиус Мессини ортда қолдирди
Мадриднинг «Реал» клуби вингери Винисиус Жуниор Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичидаги самарали узатмалар сони бўйича ҳозирда «Интер Майами»да тўп сураётган «Барселона» ва «ПСЖ» собиқ футболчиси Лионель Мессини ортда қолдирди. Бу ҳақда Ginga Bonito хабар бермоқда.
Винисиус жорий Чемпионлар Лигаси чорак финали доирасидаги «Бавария»га қарши жавоб учрашувида (3:4) голли узатмани амалга оширди. Бу ассист бразилиялик футболчи учун плей-офф баҳсларидаги 13-самарали узатма бўлди. Месси эса ўзининг Европадаги фаолияти давомида мусобақанинг плей-офф босқичида 12 та голли узатмага муаллифлик қилган. Аргентиналик ҳужумчига бундан учун 79 та ўйин керак бўлган бўлса, «қаймоқранглилар» вингери 41 та баҳсда ушбу кўрсаткичдан ўзига муваффақ бўлди.
Винисиус Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичидаги илк голли узатмасини 2019 йилда, 1/8 финал доирасидаги «Аякс»га қарши ўйинда (2:1) қайд этган эди. Умуман олганда, бразилиялик футболчи Европанинг энг нуфузли клублараро турнирида жами 82 та учрашувда майдонга тушиб, 34 та гол урган ва 32 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.