locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Винисиус: «Мен Доминик Собослай билан кўп мулоқот қиламан, уни ёшлигидан танийман»

«Реал» ҳужумчиси жамоадан ташқари яна кимлар билан дўст эканлигини айтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби қанот ҳужумчиси Винисиус Жуниор «Ливерпуль» ва Англия терма жамоаси яримҳимоячиси Доминик Собослай билан дўстона алоқада эканлигини маълум қилди.

«Футболда «Реал»дан ташқари дўстларим борми? Мен Доминик Собослай билан кўп мулоқот қиламан, уни ёшлигидан танийман», — дея Винисиуснинг сўзларини келтиради Madrid Zone нашри.

Эслатиб ўтамиз, Доминик Собослай 2023 йилдан буён «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қилмоқда. Бунгача венгриялик хавбек «RB Лейпциг», «Ред Булл Зальцбург» ва «Лиферинг» жамоаларида фаолият юритган.

Маълумот учун, бразилиялик футболчи 2018 йилдан буён «қаймоқранглилар» сафида тўп суриб келмоқда. Жорий мавсумда вингер клуб миқёсида 34 та ўйинда иштирок этиб, 10 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг