locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Винисиус: «Ирқчилар — булар аввало қўрқоқлардир»

«Реал» ҳужумчиси «Бенфика»га қарши ўйинда юз берган ирқчилик можаросига муносабат билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби вингери Винисиус Жуниор Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичи доирасидаги «Бенфика» билан ўйинда (1:0) юз берган ирқчилик можаросига муносабат билдирди.

«Ирқчилар — булар аввало қўрқоқлардир. Ўзларининг нақадар заиф эканликларини кўрсатиб қўймаслик учун оғизларини футболкалари билан беркитиб олишади. Бироқ уларни назарий жиҳатдан жазолаши шарт бўлганлар томонидан ҳимоя қилинмоқда.

Бугун содир бўлган воқеа на менинг ҳаётимда ва на жамоам ҳаётида янгилик эмас. Мен голни нишонлаганим учун сариқ карточка олдим, лекин нега эканини ҳали ҳам тушунмаяпман. Бошқа томондан, бу шунчаки ёмон ишлаётган ва ҳеч қандай фойдаси йўқ протоколдир», — деб ёзди Винисиус ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, учрашувнинг иккинчи бўлимида бразилиялик ҳужумчи «Бенфика» аъзоси Жанлука Престианни уни «маймун» деб ҳақорат қилганликда айблаганидан сўнг ўйин тўхтатилган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг