Винисиус ЙЧЛда голлари сони бўйича бразиллик футболчилар орасида иккинчи ўринга кўтарилиб олди
«Реал» ҳужумчиси «Монако»га қарши ўйинда битта гол муаллифи бўлди.
ФОТО: Getty Images
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор Чемпионлар Лигасидаги бразилиялик бомбардирлар орасида иккинчи ўринга чиқди. Футболчи турнирнинг 7-турида «Монако» дарвозасини ишғол этди (6:1).
Ушбу гол Винисиус учун Чемпионлар Лигасидаги 30-гол бўлди ва у Кака билан голлар сони бўйича тенглашди. Кака ҳам 30 та голга эга. Рўйхатнинг биринчи ўрнида 43 та гол урган Неймар турибди.
Бразилиялик футболчилар орасидаги Чемпионлар лигаси бомбардирлари учлиги қуйидагича:
- 43 – Неймар («Барселона», «ПСЖ»)
- 30 – Винисиус Жуниор («Реал»)
- 30 – Кака («Милан», «Реал»)
Жорий мавсумда Винисиус «Реал» сафида 30 та учрашув ўтказиб, 7 та гол урди ва 11 та самарали узатма амалга оширди. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 150 миллион еврони ташкил этади.
Насрулло Каримов
Журналист