Винисиус, Бернарду Силва ва Браҳим Диас “Реал” қароргоҳига қайтди
“Реал” Ла Лигадаги янги мавсумни 22-август куни “Эспаньол”га қарши сафар учрашуви билан бошлайди.
Фото: Getty Images
“Реал Мадрид” Винисиус Жуниор, Бернарду Силва ва Браҳим Диас жамоа қароргоҳига етиб келганини маълум қилди. Футболчилар 2026-йилги жаҳон чемпионатидаги иштироклари сабаб узайтирилган таътилдан сўнг янги мавсумга тайёргарликни бошлайдилар.
Бразилиялик, португалиялик ва марокашлик футболчилар машғулотларга киришишдан олдин тиббий кўрикдан ўтди.
Бернарду Силва жорий ёзда “Манчестер Сити” билан шартномаси якунлангач, эркин агент сифатида Мадрид клубига қўшилган эди.
“Реал” Ла Лигадаги янги мавсумни 22-август куни “Эспаньол”га қарши сафар учрашуви билан бошлайди.
Насрулло Каримов
Журналист