locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Винисиус «Атлетик»га қарши ўйнамайди

У мураббийлар штаби рухсати билан жамоа қароргоҳини тарк этиб, Бразилияга йўл олган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Винисиус «Атлетик»га қарши ўйнамайди
ФОТО: Getty images

«Реал» ҳужумчиси Винисиус Жуниор Ла Лиганинг сўнгги турида «Атлетик»га қарши баҳсда иштирок этмайди. Бу ҳақда The Touchline хабар берди.

Манбага кўра, 25 ёшли футболчи мураббийлар штаби рухсати билан жамоа қароргоҳини тарк этиб, Бразилияга йўл олган. У миллий жамоага қўшилиб, жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўради.

Жорий мавсумда Винисиус «Реао» сафида 53 ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол ва 14 та ассист қайд этди.

Бразилия терма жамоаси ЖЧ–2026да C гуруҳидан ўрин олган бўлиб, Марокаш, Гаити ва Шотландияга қарши баҳс олиб боради.

Маълумот учун, 2026 йилги жаҳон чемпионати АҚШ, Мексика ва Канадада 11 июндан 19 июлгача бўлиб ўтади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг