locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Виктория Сирота: «Биз саралаш ўйинларига тайёрмиз»

Ўзбекистон U-17  қизлар терма жамоаси эртага Қирғизистонга қарши ўйнайди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Виктория Сирота: «Биз саралаш ўйинларига тайёрмиз»
Фото: ЎФА

15 октябрь куни Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси 2026-йилги Осиё кубоги саралаш босқичи “Г” гуруҳининг илк учрашувида Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради. Ўйин олди матбуот анжуманида терма жамоа бош мураббийи Виктория Сирота ўз фикрларини билдирди.

“Турнирга тайёргарлик режа асосида амалга оширилди. Халқаро ўртоқлик учрашувлари ҳамда турнирларда иштирок этдик. Жамоани кайфияти аъло даражада. Биз тайёрмиз. Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси ва У-20 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олишди. Бу футболчиларимизга босим эмас, мотивация бўлади. Улар уддалашди, биз ҳам уддалаймиз. Мен буни босим деб билмайман”, - дея Сирота сўзларидан келтиради ЎФА матбуот хизмати.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг