Виктор Линделеф \"МЮ\"ни тарк этади
Буни инсайдер Фабрицио Романо хабар берди
Фото: Getty Images
“Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Виктор Линделеф жамоани тарк этади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Қайд этилишича, “қизил иблислар” мавсум якунида швециялик ҳимоячи билан хайрлашишга қарор қилган. Футболчи олдида Италия ва Испания жамоаларидан таклифлар бор.
Рубен Аморим Линделефни янги мавсум учун режаоарига киритмаган. У клубга бошқа ҳимоячи олиб келишни режалаштирмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист