locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Виейра ЕЧЛ финалида кимга мухлислик қилишини айтиб ўтди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Виейра ЕЧЛ финалида кимга мухлислик қилишини айтиб ўтди
Фото: Getty Images

Миланнинг “Интер” клуби ва Франсция терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Патрик Виейра ЧЛ финалида кимга мухлислик қилишини айтиб ўтди. Виейра ҳозирда Италиянинг “Женоа” клубини бошқармоқда.

"Мен Мюнхенга финалга бораман. Болалигимда Парижга келганман ва шу заҳотиёқ "ПСЖ"га ошиқ бўлганман, мухлис эдим. Лекин ичимда "Интер"нинг ҳам бир бўлаги бор. Миланда уч ярим йил ўтказдим ва бу ажойиб вақт эди.

Ўйлайманки, "Интер" сўнгги йилларда қилган ишларини ҳисобга олсак, ғалаба қозонишга лойиқ. Аммо дунёнинг энг яхши уч футболчисидан бири Мбаппени қўйиб юборишга журъат этган "ПСЖ" ҳам финалга чиқди. "Нима бўлишидан қатъий назар, мен бахтли бўламан", - дея Виейра сўзларини келтиради Football Italia нашри.

Эслатиб ўтамиз, 31 май куни Мюнхенда бўлиб ўтадиган финал ўйинида "Интер" ва "ПСЖ" жамоалари тўқнаш келишади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг