locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Виейра: «Дуэ Европадаги энг яхши ёш футболчи. У соврин учун ҳақли»

Ноябрь ойида "Golden Boy" соврини ўз эгасига топширилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Виейра: «Дуэ Европадаги энг яхши ёш футболчи. У соврин учун ҳақли»
ФОТО: Getty images

"Арсенал" клуби афсонаси Патрик Виейра "Golden Boy" совринининг асосий фаворитларидан бири Дезире Дуэ ҳақида гапирди.

"Дезире Дуэ Eвропадаги энг яхши ёш футболчи. У нафақат Чемпионлар лигаси финалида голлар урди балки, бутун мавсум мобайнида ўз истеъдодини тўлақонли намоён этди. Эсимда, Дезире "Ренн"да ўйнаб юрган пайтида ҳам сезиларли даражада ўсишга эришган эди.

“ПСЖ”да эса тўлақонли катта фигурага айланиб улгурди. Дуэ қийин вазиятларни бошдан ўтказди, аммо меҳнат қилишдан тўхтамади ва ҳеч қачон таслим бўлмади.

Ламин Ямал бу йил номзодлар орасида йўқ эканини инобатга олсак, ушбу совринни ютишга асосий давогар айнан у. Мен уни дунёдаги зўрлар ичида энг зўри деб ҳисоблайман", — деди собиқ футболчи.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг