locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Вест Хэм» ўз таркибини АҚШ миллий жамоаси ҳужумчиси билан кучайтирмоқчи

Лондонликлар ушбу трансферни январ ойида амалга оширишни режалаштирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Вест Хэм» ўз таркибини АҚШ миллий жамоаси ҳужумчиси билан кучайтирмоқчи
ФОТО: Getty Images

«Вест Хэм» «Норвич Сити» ва АҚШ миллий жамоаси ҳужумчиси Жош Сарджентга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, «болғачилар» ушбу трансферни январ ойидаёқ амалга ошириш ниятида. Лондон клуби бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту Сарджентни Бундеслигага қайтиши мумкин бўлган Никлас Фюллькругнинг ўрнини босувчи футболчи сифатида кўрмоқда.

«Вест Хэм» мазкур келишувни 15 млн фунт эвазига ёпишга умид қилмоқда.

Жош Сарджент АҚШ футбол академиялари ҳамда Германиянинг «Вердер» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2021 йилдан буён «Норвич Сити» сафида тўп суриб келмоқда. Жорий мавсумда ҳужумчи барча мусобақалар доирасида 21 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг