«Вест Хэм» Уилсоннинг трансферини эълон қилди
Фото: Getty Images
“Вест Хэм” клуби “Ньюкасл” собиқ футболчиси Каллум Уилсонни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Ҳужумчи эркин агент сифатида лондонликлар аъзосига айланди. У янги жамоаси билан бир йиллик шартнома имзолади.
Ўтган мавсумда Уилсон барча турнирларда 22 та ўйин ўтказиб, битта гол муаллифи бўлди. Шунингдек, у Англия миллий жамоаси сафида 9 ўйинда майдонга тушиб, 2 гол уришга муваффақ бўлган.
Каллумнинг Transfermarkt’даги нархи 8 миллион евро деб баҳоланмоқда.
Баҳром Бобонов
Редактор