locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Вест Хэм» Пакета бўйича бир қарорга келди

Бразилиялик футболчига инглиз ва хориж грандлари томонидан қизиқиш билдирилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Вест Хэм» Пакета бўйича бир қарорга келди
ФОТО: Getty images

"Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Лукас Пакета жорий мавсумда клубни тарк этмаслиги мумкин. Бу ҳақда журналист Грем Бэйл хабар берди.

Манбага кўра, бразилиялик футболчига инглиз ва хориж грандлари томонидан қизиқиш билдирилмоқда.

Ҳаттоки, ёзги трансфер вақтида “Астон Вилла”га ўтиши тахмин қилинганди. Бироқ сўнгги дақиқаларга келиб келишув амалга ошмаганди.

Қайд этилишича, Пакета қишки трансфер вақтида ҳам “болғачилар”ни тарк этмайди. Клуб бошқа жамоалардан таклиф кутмаяпти ва етакчи ўйинчисини камида мавсум якунига қадар сақлаб қолишни мақсад қилган.

28 ёшли бразилиялик футболчи жорий мавсумда 8 та ўйинда 3 та гол урди. Transfermarkt портали 28 ёшли футболчининг нархини 28 млн еврога баҳоламоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг