«Вест Хэм» Луис учун курашга қўшилди
Фото: Getty Images
“Ювентус” ярим ҳимоячиси Дуглас Луис фаолиятини яна Англия Премьер-лигасида давом эттиришга яқин.
La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, Турин клуби бразилиялик футболчининг нархини 40 миллион еврога баҳоламоқда.
“Болғачилар” Дугласни дастлаб 10 миллион еврога ижарага олиб, кейинги йили маълум шартлар бажарилганидан сўнг 25–30 миллион еврога мажбурий сотиб олиш варианти билан таклиф тайёрлашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Дуглас Луис “Ювентус”га 2024 йилнинг ёзида ўтганди. Ўтган мавсумда у барча мусобақаларда жами 27 та ўйин ўтказди, бироқ ҳеч қандай самарали ҳаракат қайд эта олмади. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист