«Вест Хэм» Эшпириту Сантуни истеъфога чиқаришга яқин турибди
Лондон клуби 14 очко билан АПЛ хавфли зонасида 18-ўринда бормоқда.
ФОТО: Getty images
"Вест Хэм" бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту Лондон клубини тарк этишга яқин турибди. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг хабар бермоқда.
Манбага кўра, "болғачилар" раҳбарияти "Ноттингем Форест"га қарши ўйинда португалиялик мураббийга сўнгги имкониятни тақдим этади.
Бу ўйин "Вест Хэм" бошқарувидаги Эшпириту Санту учун ҳал қилувчи ўйин бўлиши мумкин.
Англия Премьер-лигаси 21-туридан ўрин олган "Вест Хэм" - "Ноттингем Форест" учрашуви эртага, 6 январь куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 01:00 да старт олади. "Вест Хэм" 14 очко билан АПЛ хавфли зонасида 18-ўринда бормоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист