«Вест Хэм» Боуэнни сотишга тайёр. Унга 3 клуб қизиқмоқда
Жаррод 2020 йилдан буён "Вест Хэм" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
ФОТО: Getty images
“Вест Хэм” клуби ярим ҳимоячиси ва сардори Жаррод Боуэн Англия Премьер-лигасининг қатор етакчи жамоалари диққат марказига тушди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.
Унга “Челси”, “Ливерпуль” ва “Манчестер Юнайтед” қизиқиш билдирмоқда.
Манбага кўра, агар жамоа Премьер-лигадан тушиб кетса, молиявий ҳолатни яхшилаш мақсадида бир қатор етакчи футболчиларни сотиш масаласи кўриб чиқилиши мумкин. Уларнинг орасида Боуэн ҳам бор.
Қайд этилишича, Жаррод 2020 йилдан буён “Вест Хэм” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда у жамоанинг етакчиларидан бири бўлиб, 8 та гол ва 10 та голли узатма муаллифига айланган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист