«Вест Ҳэм» янги мураббий танлади
"Вест Хэм" Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 19-ўринни эгаллаб турибди.
ФОТО: Getty images
Лондоннинг "Вест Хэм" клубига ким бош мураббий бўлиши маълум бўлди.
Бугун жамоа Грэм Поттер ишдан бўшатилгани ҳақида расман хабар берди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, "Вест Хэм" раҳбарияти "Ноттингем Форест"нинг собиқ устози Нуну Эшпириту Сантуни тайинлашга келишиб олган. Бугуннинг ўзида мураббий илк машғулотини ўтказади ва "Эвертон"га қарши бўлажак ўйинда жамоани бошқаради.
Ортда қолган 5 турдан сўнг "Вест Хэм" Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 19-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа ҳисобида бор-йўғи 3 очко мавжуд.
Розикжон Султонмуродов
Журналист