locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Вест Ҳем» 21 ёшли ҳужумчи билан шартнома имзолашга яқин турибди

Трансфер ҳафта охиригача расмийлаштирилиши кутилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Вест Ҳем» 21 ёшли ҳужумчи билан шартнома имзолашга яқин турибди
ФОТО: Getty Images

21 ёшли «Жил Висенте» ҳужумчиси Пабло ўз карерасини Англия Премер-лигасида давом эттиради. Футболчи Лондоннинг «Вест Ҳем» клуби билан трансфер шартномасини келишиб олди, дея хабар беради Флориан Плеттенберг.

Манбага кўра, келишув наfaқат клуб, балки шахсий даражада ҳам тасдиқланган. Пабло «болғачилар» билан узоқ муддатли шартнома имзолайди. Трансфер суммаси 23 млн еврони ташкил этади.

Пабло бугун ёки эртага «Вест Ҳем»га келиб, тиббий кўрикдан ўтиши кутилмоқда. Трансфер бутунлай ҳафта охиригача расмийлаштирилади.

Футболчининг икки фуқаролиги бор — Бразилия ва Португалия. Ҳозирги мавсумда у Португалия чемпионатида 13 ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг