locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Верратти “Пескара” акциядорига айланади

Верратти “Пескара” акциядорига айланади
Фото: Getty Images

“Ал-Араби” ярим ҳимоячиси Марко Верратти “Пескара” акциядорига айланади. Бу ҳақда TUTTOmercatoWEB хабар тарқатди.

Манбага кўра, 32 ёшли италиялик яқин кунларда клубнинг 44 фоиз акцияларини сотиб олишни якунлаб, келишувга 1,5 миллиондан 1,7 миллион еврогача сармоя киритади.

Марко "Пескара"нинг ёшлар академияси битирувчиси ҳисобланади. 2011/12 йилги мавсумда жамоа Верратти билан биргаликда А Серияга чиққан.

Кейинги ёзда унинг "ПСЖ"га сотилиши Италия клубига 12 миллион евро олиб келган.

"Пескара" Италия C сериясида ўйнайди. Жорий мавсумда жамоа тўртинчи ўринни эгаллади. Клуб айни дамда плей-офф босқичига чиқиш учун кураш олиб бормоқда.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг