Венсан Компани «ПСЖ»га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборади
Мюнхеннинг «Бавария» клуби бош мураббийи Венсан Компани дисквалификация сабабли Чемпионлар Лигасининг яримфинали доирасидаги «ПСЖ»га қарши дастлабки учрашувни ўтказиб юборади. Германия жамоаси устози чорак финалнинг «Реал»га қарши кечган жавоб баҳсида (4:3) сариқ карточка олди ва бу унинг учун навбатдагиси бўлди.
Мюнхенликлар ва парижликлар ўртасидаги жавоб учрашуви 6 май куни «Арена Мюнхен» стадионида бўлиб ўтади.
30 май куни Будапештдаги (Венгрия) «Пушкаш Арена» стадионида ўтказиладиган финалда «Бавария» — «ПСЖ» жуфтлиги ғолиби «Атлетико» — «Арсенал» қарама-қаршилигининг кучли жамоаси билан тўқнаш келади.
Маълумот учун, Чемпионлар Лигасининг амалдаги ғолиби «ПСЖ» ҳисобланади. Ўтган йилги финалда Франция клуби Миланнинг «Интер» жамоасини 5:0 ҳисобида мағлуб этган эди.