Венсан Компани Гвардиола, Стоунс ва Бернардунинг хайрлашув маросимида иштирок этди
«Бавария» бош мураббийи 2008 йилдан 2019 йилгача «Ман Сити» сафида тўп сурган.
ФОТО: Getty Images
«Бавария» бош мураббийи ва «Манчестер Сити»нинг собиқ сардори Венсан Компани жамоани тарк этган бош мураббий Пеп Гвардиола, шунингдек, «шахарликлар» футболчилари Жон Стоунс ва Бернарду Силва билан хайрлашиш ҳамда уларни шарафлаш маросимида иштирок этди.
Англия Премьер-лигасининг 38-туридан ўрин олган «Астон Вилла»га қарши ўйиндан (1:2) сўнг «Этихад» стадиони майдонида вақтинча саҳна қурилди. Унда «Манчестер Сити» тарихида ўчмас из қолдирган афсонавий шахслар бирин-кетин саҳнага кўтарилиб, Гвардиола даврида қўлга киритилган совринларни олиб чиқишди.
Ушбу тадбирда 2008 йилдан 2019 йилгача клуб шарафини ҳимоя қилган Компани ҳам қатнашиб, ўз қўлларида АПЛ чемпионлик кубогини намойиш этди.
Насрулло Каримов
Журналист